Футбол бўйича Европа Лигаси чорак финалининг жавоб ўйинлари 18 апрель, пайшанба куни бўлиб ўтди.
“Рома” ҳамда “Милан” ўртасидаги учрашув бу сафар ҳам римликларнинг ғалабаси билан якунланди. “Рома” таркибида Манчини ва Дибала ўз номини таблога ёздириб қўйди. Миланликлар сафида эса Габбия битта гол муаллифига айланди. Икки ўйин натижасига кўра “Рома” 3:1 ҳисобида муваффақият қозониб, ярим финалга йўл олди.