Бугун 29 ноябрь, 2026 йил, якшанба

O'ZB

"Европа лидерлари Оқ уй раҳбарига таъсир ўтказа олмайди"

A A A
"Европа лидерлари Оқ уй раҳбарига таъсир ўтказа олмайди"

Владимир Зеленскийни АҚШ президенти Доналд Трамп билан учрашувга кузатиб боришни ўз зиммасига олган бир неча давлат раҳбарлари Оқ уй раҳбарига таъсир ўтказа олмайди, деб Полша ташқи ишлар вазири ўринбосари Владислав Теофил Бартошевский Polsat телеканали эфирида маълум қилди.

Полшалик дипломатнинг таъкидлашича, Украинага оид қарорлар Оқ уй амалдорларининг тор доирасида қабул қилинади. Европа Иттифоқи давлатлари раҳбарларига келсак, "уларнинг воқеликка таъсири чекланган бўлади."

18 август куни Оқ уйга таклиф этилганлар орасида Полша вакилларининг йўқлиги Варшаванинг халқаро майдондаги мавқеи паст эканлигини кўрсатади. "Полша - ўртача катталикдаги мамлакат, - деб изоҳ берди Бартошевский. - У Германия ёки Буюк Британия сингари халқаро таъсирга эга эмас."

Киритилди: 14:15 18.08.2025. Ўқилди: 1595 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Энг кўп ўқилган янгиликлар