Бугун 31 июль, 2026 йил, жума

O'ZB

Европа комиссияси Украинага 3,47 миллиард евро қўшимча ҳарбий ёрдам ажратди

Европа комиссияси Украинага 3,47 миллиард евро қўшимча ҳарбий ёрдам ажратди

Европа комиссияси Украинага ҳарбий эҳтиёжлар учун яна 3,47 миллиард евро ажратди. Маблағлар узоқ масофага учувчи дронлар, ракеталар, ҳаво мудофааси тизимлари ҳамда «Грипен» қирувчи самолётларини харид қилишга йўналтирилади.

Европа комиссиясига кўра, янги транш Украина ҳаво ҳудудини ҳимоя қилиш ва мамлакатнинг мудофаа салоҳиятини кучайтиришга қаратилган.

Мазкур маблағ Украина учун 2026–2027 йилларга мўлжалланган 90 миллиард евролик молиявий дастур доирасида ажратилмоқда. Унинг 60 миллиард евроси Украина мудофаа саноати салоҳиятини ривожлантиришга йўналтирилиши режалаштирилган.

Киритилди: 18:31 30.07.2026. Ўқилди: 211 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!