Бугун 31 март, 2026 йил, сешанба

O'ZB

Европа Кенгаши санкциялар режимини 2027 йил апрелигача узайтирди

Европа Кенгаши санкциялар режимини 2027 йил апрелигача узайтирди

Бугун Кенгаш Эронда инсон ҳуқуқларининг жиддий бузилишига жавобан Европа Иттифоқининг чеклов чоралари амал қилиш муддатини 2027 йил 13 апрелгача узайтириш тўғрисида қарор қабул қилди.

Ушбу чоралар саёҳат қилишни тақиқлаш ва активларни музлатишни, шунингдек, ички низолар учун ишлатилиши мумкин бўлган ускуналар ҳамда телекоммуникацияларни кузатиш мосламаларини Эронга экспорт қилишни ман этишни ўз ичига олади.

Бундан ташқари, Евроиттифоқ фуқаролари ва компанияларига рўйхатда кўрсатилган жисмоний ва юридик шахсларга маблағ тақдим этиш тақиқланган.

Санкцияларни қайта кўриб чиқиш доирасида Кенгаш, шунингдек, вафот этган бир шахсни рўйхатдан чиқаришга қарор қилди. Ҳозирда мазкур рўйхат ичига жами 262 нафар жисмоний шахс ва 53 та ташкилот киради.

Киритилди: Бугун 14:50. Ўқилди: 382 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!