Бугун 20 апрель, 2024 йил, шанба

O'ZB

Европа жавоб қайтарди: “Путин, бу ишинг номақбул!”

Европа жавоб қайтарди: “Путин, бу ишинг номақбул!”

Европа Парламенти Полшани Иккинчи Жаҳон Урушининг бошланишида айбдор деб ҳисоблашдан бош тортди. Бу ҳақда Европа Комиссияси раисининг Европа қадриятлари ва шаффофлигини сақлаш сиёсатига масъул ўринбосари Вера Йоурова маълум қилди, дея хабар беради “Lenta.ru”.

Иккинчи Жаҳон уруши ҳақидаги мунозаралар пайтида Йоурова Полшага қилинган ҳужумларга тоқат қилмаслигини ва мамлакатни уруш қурбони эмас, балки айбдорга айлантирувчи ёлғон гапларни ҳазм қилолмаётганлигини айтди.

Европа халқлари партияси раҳбари Манфред Вебер Россия президенти Владимир Путиннинг Молотов-Риббентроп пактини оқлаш ва тарихни қайта ёзишга уринишларини номақбул деб атади.

Унинг сўзларига кўра, СССР ва Германия имзолаган ушбу ҳужжат Иккинчи Жаҳон уруши бошланишига олиб келган.

Киритилди: 20:30 16.01.2020. Ўқилди: 5891 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!