Бугун 14 февраль, 2026 йил, шанба

O'ZB

Европа жаҳон сиёсатида муҳим ўрин эгаллаши керак — Фридрих Мерц

Европа жаҳон сиёсатида муҳим ўрин эгаллаши керак — Фридрих Мерц

Германия канцлери Фридрих Мерц 62–Мюнхен хавфсизлик конференциясида нутқ сўзлади. Канцлернинг нутқидан асосий иқтибослар:

◾️ Немис файласуфи Петер Слотердейк ёзганидек, Европа жаҳон тарихида узоқ давом этган танаффусини тугатди. Биз яна очиқчасига куч сиёсати ва йирик давлатлар рақобати ҳукмрон бўлган даврга кирдик. Аввало биз шу янги вазиятни қабул қилишимиз керак;

◾️ Бугунги шароитда эркинлигимиз ўз-ўзидан кафолатланмайди. У хавф остида. Уни ҳимоя қилиш учун куч ва қатъий ирода зарур. Бу янги йўлларни танлашни, ўзгаришларни қабул қилишни ва керак бўлса, қурбонликларга ҳам тайёр туришни талаб қилади. Бу ишни кейинга қолдириб бўлмайди, айнан ҳозир ҳаракат қилиш керак;

◾️ Европа ялпи ички маҳсулоти Россиянинг ЯИМидан 10 баробар юқори. Аммо бу биз Россиядан ўн баравар кучлимиз дегани эмас. Ҳарбий, сиёсий, иқтисодий ва технологик имкониятларимиз жуда катта, лекин биз уларни тўлиқ ишга сола олмаяпмиз;

◾️ Биз, немислар, энди ҳеч қачон ёлғиз ҳаракат қилмаймиз. Бу тарихимиздан олган энг муҳим сабоғимиздир. Хавфсизлигимизни қўшниларимиз ва ҳамкорларимиз билан бирга таъминлаймиз;

◾️ Биз ҳарбий, сиёсий, иқтисодий ва технологик салоҳиятимизни кучайтиряпмиз. Шу орқали бошқа давлатларга қарамлик ва заифликни камайтирамиз. Энг муҳим вазифамиз — Европани NATO доирасида янада мустаҳкамлаш;

◾️ Эркинликка ишониш. 1945 йилдан кейин айнан америкалик дўстларимиз бизни шу ғояга илҳомлантирган. Биз буни унутмаймиз. Шу асосда NATO тарихдаги энг кучли сиёсий иттифоққа айланди. Биз бу ғояга содиқ қолиб, ғояни янги даврга олиб кирамиз, токи у қоронғи эмас, балки яхши давр бўлсин.

Киритилди: Бугун 16:50. Ўқилди: 226 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!