2026 йилнинг дастлабки 9 ойида Европа Иттифоқи давлатлари, шунингдек Норвегия ва Швейцарияда 452 969 та бошпана сўрови қайд этилган.
Бу ўтган йилнинг шу даврига нисбатан 24,3% кам. 2025 йилда эса 598 575 та ариза берилган.
📊 2026 йилда Германия бошпана сўровлари сони бўйича Европа Иттифоқида энди 3-ўринда:
Энг кам ариза Мальтада — 294 та, Словакияда — 131 та ва Венгрияда — атиги 83 та қайд этилган.
🇩🇪 Германияда бошпана сўраганларнинг энг катта қисми Афғонистондан — 23%, Суриядан — 12% ва Туркиядан — 10% келган. Сентябрь ойида Германияда биринчи марта бошпана сўраганлар сони августга нисбатан ошган.
🇺🇦 Шу даврда Европа Иттифоқи бўйича 12 182 нафар Украина фуқароси бошпана сўраб мурожаат қилган. Уларнинг энг кўпи Францияда — 49%, кейин Польша — 13%, Руминия — 6% ва Германия — 5%.