Бугун 18 май, 2026 йил, душанба

O'ZB

Европа Иттифоқи Украинадан пўлат импортини қисқартиришни режалаштирмоқда – FT

Европа Иттифоқи Украинадан пўлат импортини қисқартиришни режалаштирмоқда – FT

ЕИ'нинг Украина пўлат импортини икки баробарга қисқартириш режаси Киев иқтисодиётига жиддий зарар етказиши ва мамлакатни ҳаётий муҳим экспорт даромадларидан маҳрум қилиши мумкин.

Газетанинг Украина расмийлари ва пўлат ишлаб чиқарувчиларига таяниб ёзишича, Брюссел 1 июлдан бошлаб пўлат импорти квотасини 47 фоизга камайтиради ҳамда белгиланган ҳажмдан ортиқча ҳар қандай етказиб бериш учун 50 фоизлик бож жорий этади.

Бу чора жаҳон бозорида ишлаб чиқариш ҳажмининг ҳаддан ташқари ортиб кетгани ва бунинг оқибатида импорт кескин кўпайганига нисбатилган жавобдир. Шунингдек, мазкур вазият туфайли Европа заводлари ўн минглаб иш ўринларини йўқотди ва паст қувватда ишлашга мажбур бўлмоқда.

Украина пўлат бозори ЕИ учун асосий манбалардан бири ҳисобланади. Киев расмийлари экспорт ҳажмининг 70 фоизга тушиб кетиши мамлакат учун 1 миллиард евро миқдоридаги экспорт даромадларининг йўқотилишига олиб келишидан огоҳлантирди, дейилади хабарда.

Киритилди: Бугун 08:37. Ўқилди: 225 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!