Бугун 11 февраль, 2026 йил, чоршанба

O'ZB

Европа Иттифоқи Украина можаросидан узоқлашишни таклиф қилди

Европа Иттифоқи  Украина можаросидан узоқлашишни таклиф қилди

Европа Иттифоқи давлатлари Украинага ҳеч қандай қарздор эмас.

Венгрия ташқи ишлар вазири Петер Сийярто Европа Иттифоқи мамлакатлари раҳбарларини Украина можаросига аралашмасликка чақирди. Унинг сўзларига кўра, бу уруш Европа Иттифоқига дахлдор эмас.

Сийярто ижтимоий тармоқда қолдирган баёнотида Европа етакчилари Украинадаги урушни гўёки “бизнинг урушимиз” сифатида талқин қилаётганини танқид қилди. “Бу ҳақиқат эмас. Россия Европа Иттифоқига аъзо бирор давлатга ҳужум қилмаган. Бу Россия ва Украина ўртасидаги можаро”, — деб ёзди у.

Вазир, шунингдек, Украина ўз миллий манфаатлари йўлида ҳарбий ҳаракатлар олиб бораётганини таъкидлаб, Европа Иттифоқи мамлакатлари унга “ҳеч қандай мажбурият ёки қарздорликка эга эмас”, дея қўшимча қилди.

Киритилди: 21:13 10.02.2026. Ўқилди: 451 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!