Бунга савдо платформасида ноқонуний маҳсулотлар, жумладан, болалар учун хавфли ўйинчоқлар ва носоз қувватлаш қурилмалари сотилгани сабаб бўлди.
Еврокомиссия баёнотида таъкидланишича, Теmu маҳсулотларнинг “тизимли хавфларини” ҳамда уларнинг истеъмолчиларга етказиши мумкин бўлган зарарини “синчковлик билан аниқламаган, таҳлил қилмаган ва баҳоламаган”. Компания бу қарордан норозилигини ва жаримани номутаносиб деб ҳисоблашини билдирди.
Мустақил ташкилот ўтказган “сирли харидор” текшируви давомида Теmu'дан сотиб олинган қувватлаш қурилмаларининг аксарияти электр хавфсизлиги талабларига жавоб бермаслиги аниқланган. Шунингдек, болалар ўйинчоқларининг катта қисмида кимёвий моддалар миқдори меъёрдан юқорилиги ҳамда уларда бўғилиш хавфини туғдирувчи майда қисмлар борлиги маълум бўлган.
Теmu жарима тўлашдан ташқари, 28 августгача камчиликларни бартараф этиш режасини тақдим этиши шарт, шундан сўнг Еврокомиссия икки ой ичида уни баҳолайди. Европа Иттифоқи комиссари Ҳенна Вирккунен бу чора Теmu учун “кучли сигнал” эканини айтди.