Энергетика бўйича Еврокомиссар Дан Йоргенсен "эҳтимол, барча даврларнинг энг оғир энергетика инқирози" яқинлашаётганидан хавотир билдирди. Исроил ва АҚШнинг Эронга қарши уруши бошланганидан бери, ЕИ мамлакатлари энергия ресурслари импорти учун — етказиб бериш ҳажми ошмаган бўлса-да — одатдаги нархдан ташқари 30 миллиард евродан ортиқ қўшимча маблағ тўлади.
Европа Иттифоқи аллақачон ёқилғи, айниқса авиация ёқилғиси тақчиллигига тайёргарлик кўрмоқда. Ҳатто уруш яқин орада тугаган тақдирда ҳам, вазиятни нормаллаштириш учун бир неча йил талаб этилиши мумкин. Брюссел захираларни кўпайтиряпти ва энергия ресурсларини тақсимлаш бўйича фавқулодда чораларни кўриб чиқмоқда.