Европанинг энергетика ресурсларига қарамликни камайтириш ҳаракатларига қарамай, июнь ойида Европа Иттифоқи давлатлари Россиядан бир йил аввалги шу даврга нисбатан 14 фоиз кўпроқ суюлтирилган табиий газ харид қилган.
Тоза ҳаво ва энергетика тадқиқотлари маркази (CREA) маълумотларига кўра, Россиянинг Европага энергия ресурслари етказиб беришдан олаётган даромади кунига 60 миллион еврогача ошган.
Ушбу даврда Россия суюлтирилган газининг асосий харидори Франция бўлган.