Европа Кенгаши президенти Антониу Кошта Европа Иттифоқи Россия президенти Владимир Путин билан эҳтимолий музокараларга тайёргарлик кўраётганини маълум қилди.
Унинг айтишича, ҳозирча Кремль мулоқотга тайёрлигини билдирмаган. Бироқ Европа давлатлари Россия билан эҳтимолий алоқалар учун қандай тартибда ҳаракат қилиш ва қайси масалаларни муҳокама қилиш бўйича маслаҳатлашувлар ўтказмоқда.
Антониу Кошта Европа давлатлари раҳбарлари билан Россия билан келажакдаги эҳтимолий музокаралар формати устида иш олиб борилаётганини таъкидлади.
Шу билан бирга, Украина президенти Владимир Зеленский Европа давлатларини музокара жараёнида фаолроқ иштирок этишга чақиргани айтилди.
Маълумотларга кўра, Европа давлатлари орасида Россия билан музокараларда ким иштирок этиши, улар қачон бошланиши ва Москвага қандай таклифлар берилиши борасида ҳозирча ягона позиция шаклланмаган.