Бугун 27 январь, 2026 йил, сешанба

O'ZB

Европа Иттифоқи Илон Маскка тегишли Grok сунъий интеллекти бўйича тергов бошлади

Европа Иттифоқи Илон Маскка тегишли Grok сунъий интеллекти бўйича тергов бошлади

Европа Иттифоқи Илон Маскка тегишли Grok сунъий интеллекти томонидан яратилган жинсий мазмундаги дипфейклар бўйича тергов ҳаракатлари бошлади.

Бу ҳақда BBC хабар бермоқда.

Аввалроқ X компаниясининг X Safety саҳифасида эълон қилинган баёнотида, ижтимоий тармоқ Grok сунъий интеллекти орқали тайёрланган “ечинтирилган” тасвирлар, бу каби контент ноқонуний ҳисобланган юрисдикцияларда тақиқланганини маълум қилган эди.

Бироқ фаоллар ва жабрланганлар ушбу восита ёрдамида жинсий характердаги тасвирларни яратиш имконияти “умуман пайдо бўлмаслиги керак эди”, деб таъкидлашмоқда.

Агар X компанияси Европанинг Рақамли хизматлар тўғрисидаги актини бузганликда айбдор деб топилса, унга компаниянинг жаҳон миқёсидаги умумий даромадининг 6 фоизигача бўлган миқдорда жарима солиниши мумкин.

Киритилди: Бугун 13:00. Ўқилди: 215 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!