Бугун 26 июль, 2026 йил, якшанба

O'ZB

Европа Иттифоқи Google’ни 890 миллион евро миқдорида жаримага тортди

Европа Иттифоқи Google’ни 890 миллион евро миқдорида жаримага тортди


​Еврокомиссия баёнотига кўра, Америка техкорпорацияси рақамли бозорлар тўғрисидаги қонунни (DMA) бузган. У Google Play иловалар дўкони ва Google Search қидирув тизимини рақобатчиларга зарар етказган ҳолда ишлаб чиқувчиларни чеклаш ҳамда истеъмолчиларни ўз сервис ва иловаларига йўналтириш учун мослаштирган.

​Гигант технологик концернларга нисбатан навбатдаги жарима чораси ЕИ АҚШнинг Кремний водийсидан тортиб Хитой компанияларигача бўлган айрим вакиллари фаолиятини тартибга солиш бўйича жаҳон етакчиси эканини тасдиқлайди, деб қайд этади AP.

​Аввалроқ, 2 июл куни Люксембургдаги ЕИ суди Google’га нисбатан 4,125 миллиард евро миқдоридаги рекорд даражадаги антимонопол жаримани тасдиқлагани маълум бўлган эди. ЕИ суди Америка корпорациясининг антимонополия қонунчилигини бузиш бўйича апелляциясини рад этди. Ушбу жарима Google’га саккиз йил олдин солинган эди.

Киритилди: 10:16 25.07.2026. Ўқилди: 504 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!