Европа Иттифоқи 2026 ва 2027 йилларда Украинага жами 90 миллиард евро миқдорида кредит ажратишни режалаштирмоқда. Бу ҳақда Европа Комиссияси президенти Урсула фон дер Ляйен Брюсселда маълум қилди.
Ажратиладиган маблағнинг 60 миллиард евроси ҳарбий эҳтиёжлар учун, 30 миллиард евроси эса Украинанинг давлат бюджети ва ислоҳотларини қўллаб-қувватлашга йўналтирилади.
Фон дер Ляйеннинг таъкидлашича, ушбу молиявий ёрдам Украинанинг мудофаа салоҳиятини кучайтиради, давлат хизматларининг узлуксиз ишлашини таъминлайди ҳамда мамлакатнинг тинчлик музокараларидаги позициясини мустаҳкамлайди.
Таклиф ЕИга аъзо давлатлар ва Европа парламенти томонидан тасдиқлангандан сўнг кучга киради.