Бу ҳақда Франция президенти Эммануэл Макрон маълум қилди:
Биз Қора денгиздан Арктикагача бўлган ҳудудлардаги хавфсизлик архитектурасини қайта кўриб чиқишимиз, ўзимизни қай даражада ҳимоя қилишга ва Россия билан қуролланишни чеклаш ва ишончни тиклаш бўйича қандай шартлар асосида мулоқот қилишга тайёрлигимизни аниқлашимиз керак. Бу ҳақда ҳозирдан ўйлаш керак!
Унинг ҳисоб-китобларига кўра, бу Европа мамлакатларига глобал хавфсизлик бўйича кенгайтирилган музокараларни муваффақиятли ўтказишга ёрдам беради. Макроннинг қайд этишича, ҳозирда Европа Иттифоқи ўз хавфсизлигини таъминлаш учун қайта қуролланиши керак.
Аввалроқ Bloomberg агентлиги европаликлар хавф туғилган тақдирда НАТО уларни ҳимоя қила олмаслигидан хавотирда эканини маълум қилганди. Вазият Европа Иттифоқининг етарли мудофаа ресурсларига эга эмаслиги билан мураккаблашмоқда.