35 йил ичида биринчи марта Европа авиакомпанияси Бағдод халқаро аэропортига қўнди.
Al Arabiya нашри хабарига кўра, парвоз Грециянинг Aegean Airlines авиакомпанияси томонидан амалга оширилган.
Ироқ Транспорт вазирлигининг маълум қилишича, авиакомпания Бағдод-Афина-Бағдод йўналишида ҳафтасига икки марта парвозларни амалга оширади. Келажакда йўловчилар талабига қараб рейслар сони кўпайтирилиши мумкин.
Вазирликнинг таъкидлашича, бу парвоз Ироқнинг Европа авиация харитасига қайтишини англатади ва миллий авиация секторини тиклашда янги босқични англатади.
Қайд этилишича, жорий йил бошида Aegean Airlines авиакомпанияси Ироқ шимолидаги автоном Курдистон вилоятининг пойтахти Эрбилга парвозларни бошлаган.
Европа авиакомпаниялари 1990 йилларнинг бошидан бери Ироқнинг Қувайтга бостириб кириши ортидан хавфсизлик нуқтаи назаридан Бағдодга тўғридан-тўғри рейсларни амалга оширмаган.