Европа Комиссияси ва Украина Киевга 90 миллиард евро миқдорида кредит ажратиш бўйича ўзаро англашув меморандумини имзолади. Бу ҳақда Еврокомиссар Валдис Домбровскис ўзининг X ижтимоий тармоғидаги саҳифасида маълум қилди.
Ушбу маблағлар 2026 ва 2027 йилларга мўлжалланган.
Домбровскиснинг сўзларига кўра, Киев молиявий ёрдамнинг илк траншини шу йилнинг II чорагидаёқ қабул қилиб олиши керак.
«Макроиқтисодий молиявий ёрдам бўйича ўзаро англашув меморандумининг бугун имзоланиши бизни Украинани қўллаб-қувватлаш кредитининг биринчи траншига ишонч билан яқинлаштирмоқда», — деб ёзди у.
Шунингдек, Еврокомиссар Брюсселнинг фикрига кўра, ушбу янги ёрдам пакети Украинанинг иқтисодий барқарорлигини мустаҳкамлаши, ички даромадларини ошириши ва коррупцияга қарши курашни кучайтириши лозимлигини баён қилди.