Бугун 14 январь, 2026 йил, чоршанба

O'ZB

Евроиттифоқ Украинага 90 млрд евро миқдоридаги кредитни маъқуллади

Евроиттифоқ Украинага 90 млрд евро миқдоридаги кредитни маъқуллади

Евроиттифоқ Украинага 90 млрд евро миқдоридаги кредитни маъқуллади, унинг 60 млрд евроси ҳарбий эҳтиёжларга йўналтирилади — Reuters.

Кредитнинг 30 млрд евроси Украина давлат бюджетини молиялаштиришга сарфланади. Бу ҳақда Брюсселда бўлиб ўтган матбуот анжуманида Еврокомиссия раиси Урсула фон дер Ляйен маълум қилди, дея хабар беради агентлик.

Еврокомиссия раҳбарининг сўзларига кўра, ушбу кредит 2026–2027 йилларда Украинага зарур молиявий эҳтиёжларни қоплаш учун мўлжалланган. Фон дер Ляйеннинг аниқлик киритишича, ҳарбий эҳтиёжлар учун ажратилган маблағлар асосан Евроиттифоқ ва Европа эркин савдо ассоциацияси мамлакатлари ишлаб чиқарувчиларидан қурол-яроғ ва ҳарбий техника харид қилишга сарфланади.

"Биз Украинани янада кучли ва барқарор давлат сифатида шакллантиришни қўллаб-қувватлашда навбатдаги қадамни қўйяпмиз", — деди Еврокомиссия раҳбари.

Киритилди: Бугун 18:23. Ўқилди: 234 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!