Локдаун ва суст кечаётган вакцинациядан азият чекаётган Евроитифоқ, жорий йилнинг дастлабки уч ойида икки карра инқирозга юз тутди. Айниқса, Германия иқтисодиёти ёмон аҳволга тушиб қолган: ЯИМ биринчи чоракда ўтган чоракдагига қараганда 1,7% га қисқарди.
Италия ва Испания иқтисодида ҳам қисқариш рўй берган, Францияники бироз ўсган. Жорий йилнинг биринчи чорагида Еврозона бўйича умумий қисқариш 0.6% ни ташкил этган. 2020 йилнинг сўнги чорагида Евроиттифоқ ЯИМи 0.7% қисқарганди.