Бугун 26 август, 2024 йил, душанба

O'ZB

Евро-2024. Испания финалда Англияни мағлубиятга учратди

Евро-2024. Испания финалда Англияни мағлубиятга учратди

Европа чемпионати финали доирасида Испания Англияни мағлуб этиб, чемпионга айланди.

Финал Берлиндаги «Олимпиаштадион»да ўтказилди. Ҳал қилувчи баҳснинг биринчи бўлими испанлар устунлигида ўтган бўлса-да, ҳисоб очилмади. Иккинчи бўлим бошида эса Нико Уилямснинг голидан кейин испанлар олдинга чиқиб олди.

70-дақиқада захирадан майдонга тушган Коул Палмер уч дақиқа ўтиб, кучли зарбаси билан фарқни тенглаштирди – 1:1.

Ўйин якунига яқин испанлар сафида захирадан майдонга тушган Ойарсабал 86-дақиқада гол уриб, Испанияга қитъа чемпионлигини келтирди – 2:1.

Шу тариқа, Англия кетма-кет иккинчи Евро финалида мағлубиятга учраган бўлса, Испания ўз тарихида 4-марта қитъа чемпиони бўлди ва бу борада рекордчига айланди.

Киритилди: 02:02 15.07.2024. Ўқилди: 5547 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!