Бугун 26 апрель, 2024 йил, жума

O'ZB

Евро-2020. Германия — Франция: асосий таркиблар маълум

Евро-2020. Германия — Франция: асосий таркиблар маълум

Евро-2020 биринчи давраси Мюнхендаги ўйин билан якунланади. F гуруҳи жамоалари Франция ва Германия терма жамоалари тўқнаш келишмоқда.

Франция терма жамоасига қайтган ҳужумчи Карим Бензема биринчи дақиқалардан Германия жамоасига қарши ўйнайди. Болгария термаси билан ўртоқлик учрашувида Бензема жароҳат олганди ва унинг ўйиндаги иштироки сўроқ остида эди.

Франция терма жамоасининг тўлиқ таркиби қуйидагича: Уго Льорис, Лука Эрнандес, Кимпембе, Рафаэль Варан, Бенжамин Павар, Н'Голо Канте, Адриан Рабиот, Поль Погба, Антуан Гризманн, Килиан Мбаппе, Карим Бензема.

Германия терма жамоаси дарвозасидан жойни Мануэль Нойер эгаллайди. "Бавария" дарвозабони учун бу ўйин 101-ўйин. Немислар ўйинни қуйидагича бошлашади:

Мануэл Нойер, Антонио Рюдигер, Матиас Гинтер, Матс Хуммелс, Йозуа Киммих, Кай Ҳаверц, Тони Кроос, Серж Гнабри, Робин Госенс, Илкай Гундоган, Томас Мюллер.

Киритилди: 23:39 15.06.2021. Ўқилди: 1596 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!