Бугун 8 ноябрь, 2024 йил, жума

O'ZB

“Эвертон”нинг собиқ ўйинчиси бир умрга қамалди

“Эвертон”нинг собиқ ўйинчиси бир умрга қамалди

“Эвертон” клубининг собиқ ўйинчиси Ли Те Хитой суди томонидан бир умрлик қамоқ жазосига ҳукм қилинди.

2022 йилнинг ноябрида Хитой Халқ Республикаси ташаббуси билан ўтказилган коррупцияга қарши текширувда Ли Те асосий айбдорлардан бири сифатида қўлга олинди.

У энг катта “иш”ни 2018 йилда амалга оширган. Ўшанда Ли Хитой терма жамоаси мураббийи сифатида фаолият олиб бориш учун 3 миллион юан (тахминан 422 минг доллар) берган. Шундан кейин у 2020 йил январида Марчелло Липпи бўшатилгач, бош мураббий сифатида тайинланган. 2021 йилнинг кузида жамоаси билан Жаҳон Чемпионати саралашида омадсиз қатнашгани учун ишдан бўшатилган.

Бундан ташқари, собиқ футболчи Хитой чемпионати иккинчи дивизионида келишилган ўйинларни ташкил қилганини тан олган. Мураббий ўз жамоасини суперлигага олиб чиқиш учун рақиблар билан келишган.

“Мен бундан жуда афсусдаман, мен тўғри йўлни танлашим керак эди, аммо ўша пайтда баъзи нарсалар футболдаги одатий ҳолатдек қаралар эди”, — дейди бош мураббий.

23 февралда Ли Те бир умрлик қамоқ жазосига ҳукм қилингани маълум бўлди.

Ли Англиянинг “Эвертон” жамоасига ҳомийлар орқали борган. Ярим ҳимоячи умумий 33 ўйинда майдонга тушган.

Ёш футболчи Хитойнинг энг истеъдодли футболчиларидан бири бўлган. Унинг ижара пули ва маоши “Эвертон”нинг ўша пайтдаги ҳамкори Хитой Telekomмуникация компанияси томонидан тўланган.

Киритилди: 00:50 25.02.2024. Ўқилди: 2400 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!