Бугун 25 март, 2026 йил, чоршанба

O'ZB

Эстонияда Россиядан учиб келган дрон электр станциясига бориб урилди

Эстонияда Россиядан учиб келган дрон электр станциясига бориб урилди

Аввалроқ Литва ва Латвия ҳам дронлар учиб келгани ҳақида хабар берган эди.

Эстония хавфсизлик полицияси департаменти ва Delfi нашрининг маълумотига кўра, 25 март куни соат 3:43 да Россия ҳаво ҳудудидан кириб келган дронлар Эстония шимоли-шарқидаги Аувере электр станциясининг томига бориб урилган. Ҳодиса оқибатида ҳеч ким жабрланмаган, станцияга жиддий зарар етмаган ва энергия тизими барқарор ишламоқда.

Бош прокурор Астрид Асининг таъкидлашича, дастлабки маълумотлар дрон Эстонияга атайлаб йўналтирилмаганини кўрсатмоқда. Шунингдек, чоршанба куни Латвия Мудофаа вазирлиги Россия томонидан ҳаво ҳудудига дрон кирганини маълум қилди. Унинг қолдиқлари мамлакат жануби-шарқидаги Краслава шаҳри яқинида, Беларус билан чегарага яқин ҳудудда топилган.

Бундан ташқари, Литва ҳукумати Литва-Беларус чегараси яқинидаги Лависас кўли музлигига дрон қолдиқлари тушгани ҳақида хабар берган эди. Кейинроқ Литва расмийлари ушбу дрон Украинага тегишли бўлгани ва Россия ҳудудига зарба бериш учун мўлжалланганини билдирди.

Ҳозирда ушбу ҳолатлар
юзасидан суриштирув ишлари олиб борилмоқда.

Киритилди: Бугун 17:52. Ўқилди: 426 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!