Бугун 26 апрель, 2024 йил, жума

O'ZB

Эстонияда антиқа йўл: Тезликни оширган ҳайдовчилар учун тинчлантирувчи тўхташ жойи

Эстонияда антиқа йўл: Тезликни оширган ҳайдовчилар учун тинчлантирувчи тўхташ жойи

Эстония парламенти қонун қабул қилди, унга кўра тезлик чегарасидан ошган ҳайдовчилар жарима жазосига муқобил равишда 45 дақиқа ҳаракатланмай туришга мажбур бўладилар.

«Эстония парламенти автомобиль ҳайдовчиси тезликни белгиланган тезликдан соатига 20 километрдан ортиқ бўлмаган даражада оширганда 45 дақиқалик тинчлантирувчи тўхташни жарима жазосига муқобил сифатида тайинлаш имконини берувчи Қонун қабул қилди», дейилади хабарда.

Тинчлантирувчи тўхташ — бу йўлларда одамларнинг хатти-ҳаракат қоидалари ва тезлик чегараларига риоя қилишларига таъсир қилиш имкониятидир, қоидага риоя қилмаслик ва хатолар жиддий санкцияларни қўллаш учун етарлича бўлмаса-да, аммо уларга эътиборни қаратиш учун етарли.

Ҳозирда бундай қоидабузарлик учун белгиланган тезликдан юқори ҳар бир километр учун уч евро миқдорида жарима қўлланилади.

Киритилди: 22:20 12.06.2021. Ўқилди: 2105 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!