Бугун 4 июнь, 2026 йил, пайшанба

O'ZB

Эстония Россия элчихонасининг яна бир ходимини чиқариб юборади

A A A
Эстония Россия элчихонасининг яна бир ходимини чиқариб юборади

Россия Федерациясининг Эстониядаги Муваққат ишлар вакили 19 март, сешанба куни Эстония Ташқи ишлар вазирлигига чақирилди. Дипломатга Россия элчихонасининг дипломатик мақомга эга ходими персона нон грата деб эълон қилингани ҳақида нота топширилди, деб хабар беради ERR.

Россия элчихонаси вакилига «Таллин Россиянинг Эстония мустақиллиги ва суверенитетига қарши ҳаракатларига тоқат қилмоқчи эмаслиги ва буни жуда аниқ баён этишни зарур деб билиши» маълум қилинди”, — дейилади ТИВ матбуот хизмати хабарида.

«Россия разведка хизматлари томонидан мувофиқлаштирилган Эстония Республикаси хавфсизлигига қарши гибрид операциялар тўхтатилиши керак», - дея қўшимча қилди ТИВ.

2023 йил 11 январда Эстония Россиядан Таллиндаги Россия элчихонаси ходимлари сонини қисқартиришни талаб қилди.

Республика Ташқи ишлар вазирлиги бу йўл билан Эстониянинг Москвадаги элчихонаси ходимлари сони билан тенглик таъминланишини таъкидлади.

Россия бунга жавобан 23 январь куни Эстония элчисини чақириб, 7 февралгача Москвани тарк этиши сўралган. Шу билан бирга, Россия Таллиндаги элчисини ҳам чақириб олишини эълон қилди. 2023 йил февраль ойининг бошида Эстония элчиси Россияни, Россия элчиси эса Эстонияни тарк этди.

Киритилди: 22:17 19.03.2024. Ўқилди: 1076 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!