Бугун 15 октябрь, 2026 йил, пайшанба

O'ZB

Эстония Россия чегараси яқинига ҳарбий бўлинмаларини кўчирмоқда

Эстония Россия чегараси яқинига ҳарбий бўлинмаларини кўчирмоқда

Эстония “фаол мудофаа” дастури доирасида ҳарбий бўлинмаларини Россия чегараси яқинига кўчирмоқда. Бу ҳақда Financial Times хабар берди.

Нашрга кўра, Таллин Россия НАТОнинг 5-моддасидаги жамоавий мудофаа тамойилини синаб кўриш учун “чекланган босқин” уюштириши мумкинлигидан хавотирда.

Полковник Тармо Кундла қўмондонлигидаги 1-пиёда бригадасини Россия чегарасидан 50 километр узоқликдаги Йыхви шаҳрига жойлаштириш режалаштирилган. Нарвада эса 1000 нафаргача ҳарбий хизматчи учун янги база қурилмоқда.

Эстония, шунингдек, ўтган йили АҚШдан тўққизта HIMARS реактив залпли ўт очиш тизимини сотиб олган.

Киритилди: 14:38 05.10.2026. Ўқилди: 857 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!