Бугун 6 май, 2024 йил, душанба

O'ZB

Эстония президенти Украинадаги хиёбонни чиқиндилардан тозалашда қатнашди

Эстония президенти Украинадаги хиёбонни чиқиндилардан тозалашда қатнашди

Эстония президенти Керсти Калюлайд Украинанинг Днепр шаҳридаги хиёбонни чиқиндилардан тозалаш ишларида қатнашди. Бу ҳақда «РИА Новости» хабар бермоқда.

«Бугун, Бутунжаҳон орасталик кунида Днепрдаги шаҳар хиёбонини тозалашга ёрдам бердим», — деб ёзди Эстония президенти Калюлайд.

Эстония давлат раҳбари сайёрани кейинги авлодларга қандай кўринишда қолдириш ҳақида ҳар ким ўйлаши зарурлигини қайд этиб, атрофимиздаги оламни умумий саъй-ҳаракатлар билан «озода ва гўзал» қилишга чақирди.

Manba: daryo.uz

Киритилди: 04:46 16.09.2018. Ўқилди: 1088 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!