Эстония Рийгикогу, яъни парламенти депутатлари яширин овоз бериш йўли билан ҳуқуқ канцлери Юлле Мадизени мамлакатнинг янги президенти этиб сайлади.
Ушбу лавозимда Мадизе беш йил фаолият юритади.
Парламент матбуот хизмати маълумотига кўра, унинг номзодини 71 нафар депутат қўллаб-қувватлаган. Яна 7 нафар қонун чиқарувчи эса Мадизега қарши овоз берган.
Эстонияда президент умумхалқ овоз бериши орқали эмас, парламент томонидан сайланади.
Номзод президент этиб сайланиши учун 101 нафар депутатдан камида 68 нафарининг овозини олиши керак.
Агар парламентда ҳеч бир номзод зарур миқдорда овоз тўплай олмаса, кейинги босқичда президентни парламент аъзолари ва маҳаллий ўзини ўзи бошқариш органлари вакилларидан иборат махсус сайлов коллегияси танлайди.