НАТО қирувчи самолёти биринчи марта Эстония ҳаво ҳудудига кирган дронни уриб туширди.
Бу ҳақда Эстония Мудофаа вазирлиги вакили Ханно Певкур эълон қилди.
"Биз латвиялик ҳамкасбларимиздан дастлабки маълумотларни олдик ва радаримиз Эстония жанубига қараб учаётган дронни ҳам аниқлади. Биз зарур чораларни кўрдик ва Болтиқ ҳаво патрулининг қирувчи самолёти дронни уриб туширди", деди у.
Певкур дрон Выртсъярв кўли яқинида қулаганини таъкидлади. Ҳозирда тинч аҳоли орасида қурбонлар ҳақида ҳеч қандай маълумот йўқ, аммо тегишли идоралар воқеа жойига йўл олишмоқда ва "вазиятни етиб келгандан сўнг аниқлаштирадилар".
Айни пайтда, Эстония парламенти Ташқи ишлар қўмитаси раиси Марко Михкелсон ижтимоий тармоқларда дрон катта эҳтимол билан Украинага тегишли эканлигини маълум қилди.