Бугун 25 апрель, 2024 йил, пайшанба

O'ZB

Эслатма! Коронавирус бепуштликка олиб келиши мумкин

Эслатма! Коронавирус бепуштликка олиб келиши мумкин

Хитой олимлари янги коронавируснинг штамми бепуштликка олиб келиши мумкинлигини аниқлашди. Тадқиқот medRxiv платформасида эълон қилинди.

Мутахассислар коронавирусга чалинган 80 нафар эркакда гормонлар даражасини таҳлил қилишди.

Тадқиқот коронавирус эркаклар жинсий безлари функциясига тўғридан-тўғри таъсир қилишини кўрсатди. Хусусан, коронаврусга чалинган беморларда тестостерон ишлаб чиқаришни кучайтирадиган лютеиниз гормони даражаси ҳаддан ташқари юқори бўлганлиги кўрсатди. Шу билан бирга, лютеиниз гомонига тестостерон ва фолликулстимул гормони (ФСГ) нисбати жуда паст даражада эканлиги маълум бўлди.

“Бу тадқиқот коронавирус инфекцияси эркак жинсий гормонларига таъсир қилишини кўрсатувчи  биринчи далил ҳисобланади, SARS-CoV-2дан халос бўлган беморларда, айниқса репродуктив ёшдаги эркаклардаги жинсий безларининг ишлашига кўпроқ эътибор беришлари талаб этади”, - деб таъкидламоқда мутахассислар.

Олимлар таъкидланишича, коронавирусга чалинганларнинг ярмидан кўпи репродуктив ёшдаги эркаклар ташкил қилмоқда, касалликдан тузалган кишилар тўлиқ тиббий кўрикдан ўтишлари керак.

Шунингдек, мутахассислар тадқиқот чекланганлигини тан олишди. Беморларнинг спермасида вирус ўзи аниқланмаган, бу эркак жинсий безларига зарар етказилиши ҳақида аниқ далолат берган бўларди.

Олимлар стресс ва кортикостероид терапия эркак беморларнинг жинсий аъзолари фаолиятига таъсир қилган бўлиши мумкин деб тахмин қилишди.

Киритилди: 21:41 26.03.2020. Ўқилди: 3987 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!