Эртага, 14 март кунидан бошлаб метан заправкалар фаолияти босқичма-босқич қайта тиклана бошлайди. Бу ҳақда Энергетика вазирлиги хабар берди.
Шохобчаларнинг иш вақти бўйича қўшимча маълумот берилади.
Бугун метан заправкалар фақат ижтимоий соҳа объектларига хизмат кўрсатувчи ва жамоат транспорти учун фаолият юритади.
Эслатиб ўтамиз, 10 мартдан бошлаб метан заправкалар фаолиятига чеклов киритилганди.