Эроннинг янги Олий Раҳбарини сайлаш вақти ҳали белгиланмаган.
Бу ҳақда Экспертлар Кенгаши аъзоси Можтаба Ҳусайний агентликка берган интервьюсида шундай деди.
"Бу масала мавжуд вазиятни ҳар томонлама ўрганишни ва зарур маслаҳатлашувларни талаб қилади, бунга тайёргарлик кўриш керак. Бу йўналишдаги ишлар давом этади", деб таъкидлади у.
Экспертлар Кенгаши аъзоси шунингдек, юқори раҳбарият тузилмаси тез орада шакллантирилишига ва мамлакат раҳбарини сайлаш бўйича якуний қарор эълон қилинишига умид билдирди.
Шуни таъкидлаш жоизки, Эрон Олий Раҳбари Оятуллоҳ Али Хоменей 2026 йил 28 февралда Исроилнинг ўз қароргоҳига уюштирган ҳаво ҳужуми натижасида ўлдирилган.