Бугун 9 январь, 2026 йил, жума

O'ZB

Эроннинг яна икки шаҳри намойишчилар назоратига ўтди

Эроннинг яна икки шаҳри намойишчилар назоратига ўтди

Эронда ҳукуматга қарши давом этаётган намойишлар иштирокчилари мамлакат ғарбида жойлашган Абданан ва Малекшаҳи шаҳарлари уларнинг назоратига ўтганини маълум қилди, дея хабар бермоқда Fox News телеканали.

Маълумотларга кўра, Абданан ва Малекшаҳи шаҳарларидаги барча маъмурий бинолар намойишчилар томонидан эгалланган, янги маъмурият шакллантирилмоқда. Шунингдек, намойишчилар шаҳарлардаги кўчалар номини ўзгартирмоқда, айримларига Доналд Трамп номи берилмоқда. Эроннинг айрим ҳудудларида полициячилар намойиш иштирокчилари томонга ўтмоқда.

Бироқ Эроннинг Таsnim ва Меhr ахборот агентликлари ғарб оммавий ахборот воситаларининг Малекшаҳи ва Абданан шаҳарлари намойишчилар томонидан эгаллангани ҳақидаги хабарларини рад этмоқда.

АҚШ Давлат департаменти ўз баёнотида “адолат тантанасига бўлган умидни сўндирмай келаётган эронликларнинг жасорати ва қатъиятини олқишлади”.

Норозилик акциялари Эроннинг камида 27 вилоятидаги 92 шаҳарда бўлиб ўтмоқда, умумий ҳисобда 285 га яқин норозилик ўчоқлари қайд этилган. Инсон ҳуқуқлари ташкилотлари маълумотларига кўра, 28 декабрдан бери давом этаётган намойишларда камида 35 киши ҳалок бўлган, 1200 дан ортиқ намойишчи ҳибсга олинган.

Киритилди: 21:24 07.01.2026. Ўқилди: 1348 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!