Эроннинг Табриз шаҳрида ҳарбий ҳолат эълон қилинди, фуқароларга соат 20:00 дан кейин кўчага чиқиш тақиқланди.
Бу ҳақда Azad Iran Telegram-канали маълум қилди.
Маълум қилинишича, Табриздаги Катта бозор, шунингдек, асосий озиқ-овқат дўконлари ёпилган. Айрим кичик савдо нуқталари маълум соатларда ишлаётган бўлса-да, биринчи эҳтиёж товарларига кириш имконияти чекланган.
Қайд этилишича, риал қадрсизланиши фонида Эронда бошланган норозилик намойишларини бостириш мақсадида хавфсизлик кучлари, хабарларга кўра, ўқотар қуроллардан фойдаланган. Айнан шу сабаб комендантлик соати жорий этилгани айтилмоқда. Бошқа эҳтимолий сабаб сифатида АҚШ томонидан ҳаво зарбалари берилиши хавфи ҳам келтирилмоқда.