Бугун 13 май, 2026 йил, чоршанба

O'ZB

Эронга қарши ҳарбий операция АҚШга 29 миллиард долларга тушди

Эронга қарши ҳарбий операция АҚШга 29 миллиард долларга тушди

Вашингтоннинг Эронга қарши АҚШ-Исроил операциясига сарфлаган ҳарбий харажатлари бугунги кунга қадар 29 миллиард долларга етди.

Бу ҳақда Пентагоннинг юқори лавозимли молия ходими Джулс Хёрст III маълум қилди.

Унинг таъкидлашича, бу рақам ҳарбий техникани янгилаш, таъмирлаш ва алмаштириш, шунингдек, операцион харажатларни ўз ичига олади.

Хёрст харажатлар ўтган ой охирида тақдим этилган рақамга нисбатан 4 миллиард долларга ошганини таъкидлади.

Шуни таъкидлаш керакки, апрель ойи охирида АҚШ ҳарбий вазири Пит Хегсет Эронга қарши ҳарбий операция АҚШга 25 миллиард долларга тушганини эълон қилган эди.

Киритилди: Бугун 10:20. Ўқилди: 249 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!