Бугун 25 сентябрь, 2026 йил, жума

O'ZB

Эронга авиақатновлар қисқармоқда: беш давлат парвозларни чеклади

Эронга авиақатновлар қисқармоқда: беш давлат парвозларни чеклади

АҚШ санкциялари ва босими ортидан камида беш давлат Эрон билан авиақатновларни чеклай бошлади. Бу ҳақда Financial Times хабар берди.

Уммон ва Озарбайжон Эрон авиакомпанияларининг парвозларини тўхтатди. Ироқ эронлик авиакомпанияларга Бағдодга парвоз қилишни тақиқлади. Грузия эса Тбилисига тижорий рейсларни тўхтатди.

Туркия Эроннинг йирик авиакомпанияларидан бири — Mahan Air'нинг мамлакатга парвозларини тақиқлади. Шунингдек, Turkish Airlines, AJet ва Pegasus Эронга авиачипталар сотувини тўхтатган.

Чекловлар АҚШ Молия вазири Скотт Бессент Вашингтон Эрон авиакомпанияларининг бутун дунё бўйлаб халқаро парвозларини тўхтатишга эришишини маълум қилганидан кейин жорий этилди.

8 сентябрь куни АҚШ Эроннинг 27 та авиакомпаниясига санкция киритиб, уларни Теҳрон манфаатлари учун қурол-яроғ, ҳарбий хизматчилар ва бошқа юкларни ташишда айблаган.

Шу билан бирга, Эрон ҳали тўлиқ авиаблокадага тушгани йўқ. Чоршанба куни Теҳрондан Истанбул ва Дубай каби йўналишларга ўнлаб халқаро рейслар амалга оширилган. Эрон авиакомпаниялари сентябрь ва октябрь ойлари учун чипта сотишни ҳам давом эттирган.

Киритилди: 08:20 24.09.2026. Ўқилди: 570 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!