АҚШ президенти Дональд Трамп нефть нархи ошмаслигини истар экан, у Яқин Шарқ ишларига аралашишни тўхтатиши керак, дея маьлум қилди Эрон нефть вазири Бижан Зангане.
“Трамп Эроннинг нефть экспортини кескин пасайтиришга ҳаракат қилмоқда. Шунингдек, маҳсулот нархи ошмаслигини истамоқда. Лекин бу икки нарса бир вақтда содир бўлиши мумкин эмас”, деб айтди Зангане.
Маьлумот учун, шу ҳафта нефтнинг нархи сўнгги тўрт йилликдаги рекорд даражага чиқди. Трамп эса, нафақат ОАВларда, балки БМТ Бош Ассамблеясида бу воқеадан норози эканлигини яшириб ўтирмади.
Manba: qalampir.uz