Бугун 4 март, 2026 йил, чоршанба

O'ZB

Эрондан 470 нафар Хитой фуқароси эвакуация қилинди

Эрондан 470 нафар Хитой фуқароси эвакуация қилинди

Эронда ҳарбий операция бошланганидан бери 470 нафардан ортиқ Хитой фуқаролари мамлакатдан хавфсиз тарзда эвакуация қилинди.

Бу ҳақда Хитой Ташқи ишлар вазирлиги вакили Мао Нинг брифингда маълум қилди.

Унинг сўзларига кўра, Эронда хавфсизлик вазиятининг кескинлашиши ортидан Хитой тегишли томонларга Эрон ва қўшни давлатлардаги Хитой фуқароларининг хавфсизлигини таъминлаш бўйича бир неча бор мурожаат қилган. Хитойнинг Эрон ва қўшни давлатлардаги элчихоналари ва консулликлари Хитой фуқароларини эвакуация қилишда ёрдам бериш учун туну кун ишламоқда.

Киритилди: Бугун 15:00. Ўқилди: 480 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!