Бугун 27 апрель, 2024 йил, шанба

O'ZB

Эрондаги ядро заводида авария содир бўлди

Эрондаги ядро заводида авария содир бўлди

Эроннинг Исфахон марказий вилоятидаги саҳрода жойлашган заводда электр тармоқлари билан боғлиқ ҳалокат содир бўлди. Бу ҳақда Reuters хабар берди.

Муассаса мамлакатдаги уранни бойитиш дастурининг марказий қисми ҳисобланади ва МАГАТЭ инспекторлари томонидан назорат қилинади. 10 апрель куни Натанз заводи уранни бойитиш учун янги ривожланган центрифугаларни (марказдан чалғитувчи қурилма) ишга туширди.

«Ҳодиса оқибатида қурбонлар ва заҳарланиш ҳолатлари бўлмади», — деб хабар берди Эрон Атом энергияси ташкилотининг расмий вакили Беҳруз Камалванди.

Шунингдек, ҳалокат сабаблари аниқланаётгани ҳақида хабар берилди.

Аввалроқ Индонезиянинг нефтни қайта ишловчи Pertamina Balongan заводида содир бўлган ёнғин оқибатида 5 киши қаттиқ куйиш, 15 киши енгил жароҳат олгани ҳақида хабар берилди. Мумбайдаги Dreams Mall савдо марказида жойлашган коронавирус беморлари даволанаётган Sunrise Hospital шифохонасида содир бўлган ёнғин оқибатида эса 10 киши ҳалок бўлди.

Киритилди: 10:58 12.04.2021. Ўқилди: 2553 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!