АҚШнинг Эронга қарши операцияси бошланганидан бери ҳалок бўлган америкалик ҳарбий хизматчилар сони етти кишига етди.
АҚШ Марказий қўмондонлиги (CENTCOM) бу ҳақда ижтимоий тармоқда эълон қилди.
"Кеча кечқурун Эроннинг дастлабки жавоб зарбаларида олган жароҳатларидан бир америкалик ҳарбий хизматчи ҳалок бўлди. Бу "Епик ғазаб" операцияси давомида жангларда ҳалок бўлган еттинчи ҳарбий хизматчи", дейилади баёнотда.
Марҳум аскар Саудия Арабистонида жойлашган бўлинмада хизмат қилган ва 1 март куни оғир яраланган.