Бугун 7 январь, 2026 йил, чоршанба

O'ZB

Эрондаги намойишлар чоғида 16 киши ҳалок бўлди

Эрондаги намойишлар чоғида 16 киши ҳалок бўлди

Эронда сўнгги бир ҳафта ичида зўравонликка айланган намойишларда камида 16 киши ҳалок бўлди.

Бу ҳақда Эроннинг HRANA инсон ҳуқуқлари ташкилоти маълум қилди.

"Бундан ташқари, 582 киши ҳибсга олинди", — дейилади хабарда.

Бунга намойишчилар ва хавфсизлик кучлари ўртасидаги тўқнашувлар сабаб бўлган.

Аввалроқ Эроннинг Илом вилоятидаги Маликшоҳ шаҳрида намойишчилар ва полиция ўртасида қуролли тўқнашув содир бўлиб, уч киши ҳалок бўлган эди.

Эслатиб ўтамиз, Эронда инфляция ва миллий валютанинг долларга нисбатан рекорд даражада қадрсизланиши туфайли сўнгги уч йил ичида энг йирик норозилик намойишлари бўлиб ўтмоқда.

Киритилди: 06:15 05.01.2026. Ўқилди: 656 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!