Бугун 18 октябрь, 2026 йил, якшанба

O'ZB

Эронда янги мудофаа вазири тайинланди

Эронда янги мудофаа вазири тайинланди

Эрон парламенти Меҳрдад Ахлаги Китабчини мудофаа вазири этиб тайинлашни депутатларнинг мутлақ кўпчилик овози билан маъқуллади. Бу ҳақда маҳаллий ОАВ хабар берди.

Унинг ўтмишдоши Азиз Насирзода 2026 йил 28 февраль куни, АҚШ ва Исроилнинг Эронга қарши уруши бошланган дастлабки кунларда ҳалок бўлган. Шундан бери вазирликни вазир вазифасини бажарувчи Мажид ибн ал-Ризо бошқариб келаётган эди.

Янги вазир дастлабки баёнотида АҚШ Эронга ҳужум қилишга журъат этмаслигини айтди. Бироқ Вашингтон янги уруш бошлашга қарор қилса, Теҳроннинг жавоби жуда қаттиқ бўлишини таъкидлади.

Айни пайтда Эрон Ғарб оммавий ахборот воситаларида АҚШ Эронга қарши эҳтимолий янги операцияда ядровий бўлмаган энг кучли авиабомбалардан бири — «Барча бомбаларнинг онаси» (MOAB)ни қўллаши мумкинлиги ҳақидаги хабарларга муносабат билдирди.

Эроннинг ўта консерватив «Кайҳон» газетаси бош муҳаррири Ҳусайн Шариатмадорий АҚШнинг эҳтимолий ҳаракатларига кескин баёнот билан жавоб қайтарди.

«Уларнинг бомбалар онаси Ислом Республикаси ракеталарининг отасига дуч келади. Бомбаларингизни юборинг — ракеталаримиз уларнинг отаси бўлади. Майдон мана, келинг, ким ғолиб келишини кўрамиз!» — деди у.

Шариатмадорий, шунингдек, АҚШ ҳарбийлари, Эронга ҳужумларда иштирок этган учувчилар ҳамда Исроил ва АҚШнинг бошқа иттифоқчиларига тегишли ядровий объектларни Эрон учун қонуний ва аниқ белгиланган нишонлар деб атади.

Киритилди: Бугун 16:43. Ўқилди: 432 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!