Бугун 15 март, 2026 йил, якшанба

O'ZB

Эронда уруш сабаб ўнлаб музей ва тарихий ёдгорликларга зарар етди

Эронда уруш сабаб ўнлаб музей ва тарихий ёдгорликларга зарар етди

Эрон Маданият вазирлиги маълум қилишича, урушнинг дастлабки икки ҳафтасида камида 56 та музей ва тарихий объект шикастланган. Энг катта зарар Теҳрон шаҳрида кузатилган бўлиб, бу ерда 19 та маданий масканда вайронагарчилик қайд этилган. Идора маълумотига кўра, шикастланишларнинг катта қисми пойтахтга қилинган АҚШ ва Исроил зарбалари билан боғлиқ.

Зарар кўрган объектлар орасида Голестон саройи ҳам бор. У ЮНЕСКОнинг Жаҳон мероси рўйхатига киритилган бўлиб, Теҳрондаги энг қадимий меъморий ёдгорликлардан бири ҳисобланади. Илгари у Қожорлар сулоласи резиденцияси сифатида хизмат қилган.

Исфаҳон шаҳрида XVII асрга мансуб "Нақш‑и Жаҳон майдони"да ҳам шикастланишлар қайд этилган. Бу майдон атрофида тарихий масжидлар, сарой ва қадимий бозор жойлашган.

Порт шаҳри Бушеҳрда эса тарихий "Сираф тарихй ҳудуди"даги бинолар зарар кўрган.

Аввалроқ ЮНЕСКО минтақанинг маданий мероси хавф остида эканидан хавотир билдирган эди. Ташкилот маълумотига кўра, уруш давомида Эрон, Исроил ва "Ливан"даги тарихий объектлар аллақачон шикастланган, яна юзлаб ёдгорликлар эса Форс кўрфази атрофидаги ракета зарбалари туфайли хавф остида қолмоқда.

Киритилди: Бугун 17:44. Ўқилди: 312 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!