"Сиз менинг овозимни Урмия шаҳрининг Марказий қамоқхонасидан эшитяпсиз ва эҳтимол бу уни охирги марта эшитишингиздир", — дейди Меҳроб Абдуллазода Эрон ғарбидаги ўлимга ҳукм қилинганлар камерасидан юборган овозли хабарида.
Меҳроб ҳали 2022 йилда, умуммиллий норозилик намойишлари вақтида ҳибсга олинган эди. У Эроннинг "Басиж" кўнгиллилар лашкари аъзоларидан бирининг қотиллигига алоқадорликда айбланган. Май ойи бошида у қатл этилди.
Ҳозирги вақтда Эронда сиёсий айбловлар билан одамларни қатл этиш ҳолатлари кескин кўпайган. БМТ маълумотларига кўра, АҚШ ва Исроилнинг 28 февралда Эронга қилган ҳужумидан бери камида 32 нафар сиёсий маҳбуснинг қатл этилгани тасдиқланган.
БМТнинг Инсон ҳуқуқлари бўйича олий комиссари бошқармаси ўлим жазосидан сиёсий ўзгача фикрловчиларни бостириш учун тобора кўпроқ фойдаланилаётганини қайд этмоқда.