Бугун 2 май, 2024 йил, пайшанба

O'ZB

Эронда машҳур масжид ниқоб тикиш фабрикасига айлантирилди (фото)

A A A
Эронда машҳур масжид ниқоб тикиш фабрикасига айлантирилди (фото)

Эронда машҳур Шоҳ-Черах масжиди ниқоб тикиш фабрикасига вақтинча айлантирилди. Бу ҳақда Iran Front Page нашри хабар қилди.

Коронавирус пандемияси туфайли масжид узоқ вақт ёпиқ бўлган. Ҳукумат коронавирус инфекциясидан ҳимоя воситаларига талаб ошгани туфайли бундай қарорга келди.

Масжидга стол ва тикув машиналари ўрнатилди. Ниқобларни тайёрлаш ишларига  “Басиж” ҳаракати фаоллари жалб қилинди. Аёллар бу ерда икки ҳафта давомида меҳнат қилаётгани маълум бўлди.

Масжиднинг бошқа биносида резина қўлқопларни тайёрлаш бўйича кичик цех ташкил қилинди.

Бугунги кунда Эронда 58 мингдан ортиқ киши бу вирусга чалинган, 3603 киши вафот этган.

Киритилди: 23:45 07.04.2020. Ўқилди: 2855 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!