Интернет тармоқларини кузатувчи "NetBlocks" ташкилотининг маълум қилишича, Эрондаги тармоқларнинг деярли тўлиқ узилиши 64 кундан бери давом этмоқда. Натижада мамлакат халқаро ахборот маконидан деярли бутунлай узилиб қолган.
Ушбу чекловлар дастлаб январ ойи бошида ҳукуматга қарши норозилик намойишлари тикланиши ортидан жорий этилган эди. Феврал ойи охирида бошланган ҳарбий низолар фонида эса интернетга бўлган тўсиқлар янада кучайтирилди. Интернетдан фойдаланишдаги бундай қатъий чекловлар бутун мамлакат бўйлаб иш ўринлари ва тадбиркорлик фаолиятига жиддий салбий таъсир кўрсатмоқда.