Эрон ҳукумати аёлларга мотоцикл ҳайдовчилик гувоҳномасини олишга рухсат берди.
Бу ҳақда Ilna ахборот агентлиги хабар бермоқда.
Қарорни биринчи вице-президент Муҳаммад Ризо Ареф имзолади.
Ҳужжатга кўра, мамлакат бош қўмондонлиги аёллар учун амалий мотоцикл машғулотларини ташкил этиш, йўл ҳаракати полицияси назорати остида имтиҳонлар ўтказиш ва тегишли ҳайдовчилик гувоҳномаси тоифасини бериш учун масъулдир.