Эронда АҚШ ва Исроилнинг ҳужумлари натижасида 3643 та фуқаролик биноси, жумладан, 3090 та турар-жой биноси зарар кўрди.
Бу ҳақда Эрон Қизил Ярим Ой раҳбари Пир Ҳусайн Коливанд ижтимоий тармоқларда маълум қилди.
У шунингдек, 528 та тижорат биноси, тўққизта Қизил Ярим Ой муассасаси ва 14 та тиббий ва фармацевтика марказига зарар етказилганини хабар қилди. Ҳужум натижасида бир нечта тез ёрдам машиналари ҳам зарар кўрган.